11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Транспорт
8 Июл  2020 704

Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди

Республика махсус комиссияси томонидан сўнгги икки ҳафтага режалаштирилган чартер рейслари жадвали қайта кўриб чиқилди.

Амалга оширилаётган чартер рейслари бажарилиши мунтазамлигини таъминлаш, ушбу жараёнда учувчилар ва борт кузатувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж аъзоларини ҳар бир рейсдан сўнг кучайтирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги рейсга қадар ўз-ўзини изоляциялаш,шунингдек, хорижий давлатлар томонидан парвозларни амалга оширишга қўйилаётган вақтинчалик чеклов чораларидан келиб чиққан ҳолда сўнгги икки ҳафтага режалаштирилган чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартибда амалга оширилади.

6 июль Сеул – Тошкент – Сеул(Asiana airlines)

6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент(Uzbekistan Airways)

8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент(Uzbekistan Airways)

8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia)

10 июль Сеул – Тошкент – Сеул(Korean airlines)

12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул(Asiana airlines)

13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

15 июль Москва – Тошкент – Москва(Ural airlines)

16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль Тошкент – Ню-Ёрк – Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech