19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,4 °C

Мамлакатимизда
12 Фев  2019 2350

Жиззах логотипи нимаси билан ғаройиб?

Тошкентдаги «Artógraph» дизайн студияси Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги буюртмасига кўра Жиззах вилояти бренд-айдентика концепциясининг янги вариантини тақдим этди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, белги чуқур семантик маънога эга. Жиззах вилояти белгиси ва айдентикаси ҳудуднинг ажралмас бир қисмига айланиб қолиши зарур.

Муаллифлар вилоятнинг битта логотипида тўхтаб қолмай, уни ҳудуднинг йирик шаҳарларига ҳам мослаштиришни, ягона услуб билан ҳар бир туманнинг ўз хусусиятини акс эттиришни таклиф этмоқда. Ўз хусусий логотипига эга бўлган туманлар улардан ўз мақсадлари йўлида, яъни айнан, шаҳар ёки туман марказига эътиборни жалб қилувчи маркетинг коммуникацияларда фойдаланишлари мумкин.

Тақдим этилган белгининг сифати борасида баҳслашиш, унга ишонмай, бошқа дунё брендлари билан таққослаб кўриш ҳам мумкин, аммо у мамлакатимиз учун янгилик, жасурона ва ноодатийдир. Балки ўзимиз ўрганиб қолган дунёга очиқ эшик орқали янгича назар солишга туртки берар, эҳтимол.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech