27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Халқаро ҳамкорлик
2 Мар  2020 2327

Беларус-Ўзбек аграр форумида янги истиқболли режалар тузилди

Беларус-Ўзбек аграр форуми доирасида Белоруссиялик экспорт корхоналари ўзбекистонлик ҳамкорлари билан 30 дан зиёд келишув ва битимлар имзоладилар.

Бош вазир ўринбосари Владимир Дворник раҳбарлигидаги Беларусь ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегация раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Учрашув давомида бир қатор вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди. Шунингдек Владимир Дворник «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси» акциядорлик жамияти, «Craffers» МЧЖ қўшма корхонаси ва Тошкентнинг қайта ишловчи корхоналарига ташриф буюрди. Ундан ташқари у Беларус-Ўзбек аграр форумида иштирок этди.

Форум якуни бўйича Беларусь саноат вазирлиги ва « Uzbek Leasing International A.O.» МЧЖ қўшма корхонаси Ўзбекистон компаниясининг Беларусда ишлаб чиқарилган товарларнинг молиявий ижараси (лизинг) хизматини кўрсатиши ҳақида битим имзолади. Беларусь Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишолоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Тадбир қатнашчиларининг умумий сони 700 нафардан ошди. Ўзбекистон томонини барча вилоятлар, шунингдек  ва Аграсаноат мажмуаси тизимидаги тармоқ идора ва ташкилотлари делегациялари ташкил этди. Беларусь томонининг ишчи делегациясини 150 атрофидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат махсулотлари экспортчи-корхоналари, фан, таълим муассасалари вакиллари ташкил этдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Беларуснинг Марказий Осиё ҳудудидаги истиқболли савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. 2019 йил якуни бўйича Беларусь ва Ўзбекистоннинг икки томонлама товар айланмаси ҳажми 239 миллион доллардан ошиб кетди, яъни 1,5 баравар ўсди. Бу икки мамлакат иқтисодий муносабати тарихида энг катта кўрсаткичдир. Икки томонлама ўзаро савдонинг энг муҳим позициясини қишлоқ хўжалик ва озиқ овқат махсулотлари ташкил этади. 2019 йилда Беларусдан Ўзбекистонга 35 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги махсулотлари соф ва унинг қайта ишланган шаклида етказилган. Ўзбекистоннинг Беларусга етказган озиқ-овқатлар махсулот ҳажми 15 миллион доллардан ошди. 

Ўзаро қишлоқ хўжалиги махсулотлари алмашинувидан ташқари Агросаноат мажмуаси тизимига Беларусь томонининг юртимизда сут-товар мажмуаси қурилишидаги иштироки, сутни қайта ишлашни ташкиллаштириш, ветеринария препаратларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхонаси шакллантириш, уруғчилик соҳасида ҳамкорлик, шунингдек Беларусь аграр соҳасидаги таълим муассасаларида ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech