17 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,4 °C

Транспорт
19 Дек  2019 560

Чэнду-Тошкент-Чэнду чартер рейси йўлга қўйилмоқда

28 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ва Ўзбекистон ўртасида Чэнду-Тошкент-Чэнду чартер рейси йўлга қўйилади. Чэнду шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимотига бағишланган анжуман доирасида шу ҳақида маълум қилинди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.Абдулазиз Аққулов ҳамда Loong Air авиакомпанияси президенти Лю И сўзга чиқишди. Улар икки давлат туризм соҳасини ривожлантириш йўналтирилган ҳамкорлик истиқболлари ва яқин орада очилиши кутилаётган янги маршрутлар ҳақида сўзлашган.

Янги йўналишдаги рейс Ўзбекистон ва Хитойга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш йўлида хизмат қилиши таъкидланди. Маълумот учун: Жорий йилнинг сентябрида LoongAir авиакомпанияси билан ҳамкорликда Сиань-Тошкент-Сиань чартер рейси очилган эди. Шу билан бирга, яқин кунларда Хуанчжоу-Сиань-Тошкент йўналишидаги мунтазам авиарейснинг очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech