31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2020 585

Чет элдаги ватандошлармиз аҳволи ҳам назоратда

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар билан учрашиб, уларга шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

 Хусусан, «Limkockwing» университетида таҳсил олаётган ватандошларимизга юз ниқоблари ва антисептик воситалар берилди.

 Дипломатлар талабаларга коронавирус пандемияси шароитида Малайзия расмийларининг талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда ўзбекистонлик талабалар билан  элчихонанинг Instagram, Facebook ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари, шунингдек, Telegram и WhatsApp каналлари орқали доимий алоқада бўлиб туришга келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech