21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Мамлакатимизда
30 Авг  2019 6880

Президент фармони билан янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига кўра бир қатор янги тайинловлар амалга ошгирилди.

Шерзод Давлятович Кудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

 

Қаҳрамон Қучқарович Қуранбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Умар Сапаевич Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

 

Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech