25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Агросектор
8 Апр  2020 414

Чигит замонавий сеялкаларда экилмоқда

Ҳозир экин экиш учун айни муҳим палла. Шу боис чигит экиш мавсуми бошланиб кетган. Албатта, эртанги ҳосилдорликни таъминлаш, уруғни оби-тобида экиб, ундириб олишдан бошланади. Мутахассисларнинг билдиришича, чигит экишни энг мақбул муддатини аниқлашда баҳорнинг қандай келишини инобатга олмасликнинг иложи йўқ. Бироқ ушбу тадбирни 15 апрелдан кечиктирмай амалга ошириш ҳам жуда муҳим. Бу йил баҳорнинг салқин келаётгани туфайли чигит экиш ишлари тугаллаш муддати бироз ортга сурилиши мумкин. Шу боис ер эгалар об-ҳаво имконият бериши билан ишни бошлаши ва жуда қисқа фурсатда экишни тугатиши лозим.

Албатта, эзгу ниятда ерга уруғ қадаган каттақурғонлик пахтакорларнинг жорий йил баҳоридан ҳам йиғиб олинадиган ҳосилдорликдан ҳам умидлари бисёр. Чунки бу йилги чигит янгича усулда экилмоқда. 

Каттақўрғон тумани пахтакорлари бу йил биринчи маротаба гектарига 179 минг дона уруғ қадайдиган замонавий пневма сеялкаларида чигит экишни бошлади. Улар жорий 2020 йилда 10 минг 974 гектар майдонда пахта хомашёси етиштиришни режа қилган. Туман пахтакорлари экиладиган уруғлик чигитни тўлиқ Германияда ишлаб чиқарилган дорилар билан ишлов бериб, гектарига 100 килограмм калий, 200 килограмм 46 фоизли фосфор билан экишмоқда. 2020 йилги чигит экиш тадбирлари тумандаги «Муҳаммад Сайфуллаев» фермер хўжалиги далаларида ўтказилди. 

— Янги турдаги чигит экишнинг афзаллиги аввалги усуллардан тубдан фарқ қилиб, одатийларидан бир неча бор самарали ва чигитни бехато экилиши билан аҳамиятлидир,  — деди туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов. – Бу, албатта кузда ҳосил сифати ва салмоғига ҳам таъсир этади. «Муҳаммад Сайфуллаев» фермер хўжалиги аъзолари 5 апрель куни биринчилардан бўлиб, 5 гектар майдонга замонавий пневма сеялкаларда уруғни дорилаб экишди. Ҳозир барча ҳудудларда карантин жорий этилган бўлса-да, деҳқон-фермерларимиз халқимизнинг эртанги ризқ-рўзи учун бугун даладаги юмушларини адо этишмоқда. Деҳқоннинг бугунги меҳнатлари эртага албатта самарасини беради.    

Дарҳақиқат, ҳозирда тумандаги барча фермер хўжаликларида замонавий пневма сеялкаларда туксизлантирилган чигит экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Гулсум Шодиева.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech