24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Мамлакатимизда
15 Фев  2019 1136

Чилонзор туманидаги вақтинчалик қурилмалар ва савдо расталари тартибга келтирилмоқ

Чилонзор туманида жойлашган кўплаб вақтинчалик қурилмалар ва савдо расталари, савдо-сотиқ объектлари тартибга келтирилмоқ, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хбарда ёзилишича, эндиликда барча тадбиркорлар иш бошлаб, бунинг учун жой танлаётганда ва ҳужжатлар тайёрлаётганда шаҳарсозликка оид талаблар билан таништирилади.

Бу борадаги ишларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги  “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 4 мартдаги “Тошкент шаҳар ҳудудида аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 115-сонли қарорлари етарлича асос бўлиб хизмат қилади.

 Шунингдек, аҳоли турар жойларига туташ ҳолда барпо этилган аксарият қурилмалар оралиқ масофаси нуқтаи назардан ҳам, ташқи кўриниши ва жиҳозланиши бўйича ҳам қурилиш талабларига умуман жавоб бермаслиги айтилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech