21 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Хавфсизлик
14 Дек  2019 1563

Чилонзорда юк машинасининг борти кўприкка келиб урилди

Бугун, 14 декабрь куни соат тахминан 07:30да Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасида 61 ёшли Бахтиёр А. бошқарувидаги “HOHAN” русумли юк машинаси бортли қисмини туширмасдан кўприкнинг бетон оралиғига келиб урилган, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Натижада юк машинасининг борт қисми ажралиб, тик ҳолатда осилиб қолган. ЙТҲнинг сабаби, ҳайдовчи юк машинасининг борт қисмини ўз вақтида керакли жойгача туширмагани бўлди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.  

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech