15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,6 °C

Мамлакатимизда
6 Ноя  2019 391

Чилонзордаги Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Давлат хизматлари марказининг янги ва ҳар томонлама қулай биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу марказ пойтахтимизда фойдаланишга топширилаётган замонавий марказларнинг биринчиси бўлиб, яна 8 та ДХМ қурилиши бошлаб юборилган, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Бино қурилишида унинг бугунги кун жаҳон талабларига мос келиши, кенглиги, хизмат олувчиларга барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Маълумот учун, аввалги бино 224 м2 майдонда жойлашган бўлиб, жамоат транспорт воситаси қатнови ҳамда шахсий транспорт воситаси билан ташриф буюрувчилар учун махсус тўхташ жойи, қулай кутиш зали ва шу каби зарур бўлган шароитларга эга бўлмаган. Бу эса, фуқаролар томонидан давлат хизматларини олишда ноқулайликлар туғдирган эди.

Бир вақтнинг ўзида мурожаатчиларга 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш имкони яратилган бинода электрон навбат, инфокиоск, кутиш ва тиббий хизмат кўрсатиш, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасига эга хизмат олувчилар (ўзига ўзи хизмат кўрсатиши) учун  алоҳида майдонлар мавжуд.

Мазкур бино хусусий-шерикчилик асосида қурилган.

Марказда электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа ташкил этилиб, илк бор синов тариқасида ишга туширилмоқда. Унинг ёрдамида хизмат олувчилар хизмат кўрсатиш жараёни ва хизмат кўрсатган ходимни баҳолаши мумкин бўлади.

Бу эса Агентлик ва фуқаролар ўртасида ўзаро алоқани ўрнатишга замин яратади. Фуқаролар эса хизмат кўрсатиш сифатини ошириш жараёнига ўз ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.

Бундан ташқари, фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат хизматларини олиш учун электрон рақамли имзо сўралмайди. Мазкур марказда синов тариқасида махсус электрон имзо мосламаси мавжуд.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Энди банк кассаларида навбатда туришга ҳам ҳожат қолмайди. Банк карточкаси мавжуд бўлган хизмат олувчилар давлат божлари ва бошқа тўловларни ўрнатилган POS-терминал, ҳамда Pay Me GO тизими орқали тўлаш имкони яратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази, нотариус хонаси ва бошқалар бинода жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида аксарият хизматлар экстерриториал тамойили асосида кўрсатилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech