27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,2 °C

Спорт
25 Мар  2019 1028

“China cup-2019”. Ўзбекистон Хитой устидан ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллади

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “China cup-2019” халқаро мусобақасида 3-ўрин учун Хитойга қарши майдонга тушди. Мазкур учрашувда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

 

Учрашувда ягона голни Элдор Шомуродов 35-дақиқада киритди.
Ўйин тўлалигича терма жамоамиз устунлиги остида ўтди. Гол киритиш учун футболчиларимизда кўплаб вазиятлар юзага келганди, аммо фақатгина уларнинг биттасидан унумли фойдаланишди. 
Шу тариқа Ўзбекистон Хитойдаги халқаро мусобақадаги иштирокини якунлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech