19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,1 °C

Мамлакатимизда
3 Окт  2019 546

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (30.09.2019 й.) билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчининг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади.

Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.

Суғурта ҳодисаси (суғурталанган ҳайвоннинг нобуд бўлиши, ўғирланиши ва мажбуран сўйилиши)  рўй берганда бу ҳақда далолатнома тузилади.

Суғурта қилдирувчининг аризаси ва тақдим этилган тегишли ҳужжатларга асосан суғурта товони тўлаб берилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech