13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Агросектор
27 Июн  2020 332

Чорвачилик соҳасида тажриба алмашинув

Германиянинг чорвачилик бўйича илғор тажрибаси ўрганилмоқда.

 

Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда йўлга қўйилган «АгроМентор» лойиҳаси доирасида «Қорамолчиликда сутчилик ишлари: Германия тажрибаси» мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар қилади «Дунё» АА.

Онлайн-тадбирда Германиянинг Бавария федерал ўлкасида фаолият юритувчи йирик фермер хўжаликларидан бири бўлган «Wufka Gbr Milchviehbetrieb»да амалиёт ўтаётган ватандошимиз Шаҳло Аширметова ўзининг билим ва тажрибасини соҳага янги кириб келаётган юртдошларимиз билан ўртоқлашди.

Zoom, Youtube ва Facebook ижтимоий тармоқлари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган вебинарда 250 нафардан зиёд ўзбекистонлик ёш фермер ва чорвачиликка қизиқиши бўлган мутахассислар қатнашди.

Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро вилоятлари вакилларига Европанинг сутчилик йўналишидаги илғор тажрибаси етказилди.

Иш жараёнидан олинган видеотасвирлар билан бойитилган вебинар давомида Ш.Аширметова Германияда сутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти, замонавий технологиялар ва услублар, мамлакатимизда амалиётга татбиқ этиш мумкин бўлган янгиликлар юзасидан маълумотлар тақдим этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech