14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Урбанизация
12 Июн  2019 1406

Университет хиёбонида велойўлак ташкил этилади

Аҳолининг маданий дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Самарқанд давлат университети хиёбонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Лойиҳага кўра, хиёбон бўйлаб аҳолининг кечки сайр қилишлари учун икки томонлама велойўлак қурилиб, замонавий фавворалар барпо этилади. Ёритгичлар ҳам маскан кўринишига мос равишда ўзгартирилади, хиёбон маркази турли геометрик шаклдаги манзарали безаклар билан бойитилади, спортга жалб этиш учун тренажерлар ўрнатилади.

Муҳими, бу юмушлар ҳеч бир дарахтга зиён етказилмай бажарилади. Аксинча, ҳудудга манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади.

Айни кунда лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди. Бу ерда шаҳар ҳокимлиги, лойиҳа муаллифлари, қурилиш ва ободонлаштириш идоралари мутасаддилари, нуроний отахонлар жам бўлди.

Дастлабки иш Амир Темур ҳайкалидан СамДУ биология факультетигача бўлган ҳудудда лойиҳада белгиланган ишлар амалга ошириляпти.

Макзур лойиҳа бўйича ишлар шу йилнинг август ойида якунланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech