06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Бизнес
10 Июл  2020 458

«Coca-cola» давлат улуши хусусий инвесторга сотилади

«Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» устав капиталидаги давлат улуши хусусий инвесторга сотилади.

Мазкур қарор озиқ-овқат саноатининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиб, соҳага замонавий ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларини жорий этиш мақсадида қабул қилинди.

Ушбу жараёнда инвесторлар билан ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дунёнинг етакчи банкларидан молиявий маслаҳатчи сифатида JP Morgan, Rothschild & Co, Credit Suisse банклари орасидан бири танланади.

JPMorgan Chase - Америка молиявий холдинг компанияси. АҚШдаги «Катта Тўртлик» банкларидан бири саналади. 2003 йилдан ҳозирги кунгача айнан Coca-Cola бренди билан боғлиқ 15 та йирик (миқдори 448 миллион 6 миллиард АҚШ долларигача) келишувларда иштирок этган.

Credit Suisse Швейцариянинг иккинчи йирик молиявий конгломерати бўлиб, 7 та бўлинмадан иборат. Ушбу банк ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ишлаш бўйича шубҳасиз дунё етакчиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Банк молиявий маслаҳатчи сифатида Coca-Cola компаниясининг бутун дунё бўйлаб қатор муҳим битимларида иштирок этган.

Rothschild & Co халқаро молиявий холдинг компаниясидир. Сўнгги 8 йил мобайнида, банк Coca-Cola гуруҳи билан боғлиқ 10 дан ортиқ битимларда маслаҳатчи сифатида қатнашган. Шу жумладан, «Costa Coffe»ни сотиб олиш бўйича 2018 йилда 5,1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги келишув бўйича банк томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатилган.

Шунингдек, «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd» устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнини умумий мувофиқлаштириш, шу жумладан биринчи босқичда компанияни баҳолаш (due diligence), сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес план ва молиявий модель тайёрлаш вазифалари қўйилади. Иккинчи босқичда салоҳиятли инвесторларни аниқлаш учун рақобат жараёнини ташкил қилиш, мунозараларда иштирок этиш, энг яхши таклифни танлаш бўйича маслаҳат бериш, сотиш ҳужжатларини тайёрлаш ва имзолашни ташкил қилиш хизматларини тақдим этадилар.

Бундай ёндашув хусусийлаштириш савдосини шаффоф ва самарали ўтказиб, келгусида хусусийлаштиришга инвесторларни жалб қилиш учун намуна, ёки бенчмарк бўлади. Ушбу жараёндан асосий мақсад - компанияни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни жалб қилиш, корпоратив бошқарувни яхшилаш орқали компаниянинг самарадорлигини ошириш имконини беради, деб хабар беради Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech