30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Долзарб
18 Мая  2020 359

Ер юзида COVID-19: пасайишлар ва жадаллашишлар

The Guardianда тарқатилган хабарга кўра, 120 дан ортиқ мамлакат Австралиянинг коронавирус тарқалиши сабаблари бўйича мустақил текширув ўтказиш чақириқларини қўллаб-қувватлаган.

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари Самара вилояти чегара зонасида тўпланган муҳожирлар муаммосини ҳал қилиш учун комиссия таркибига қўшилишди, деб хабар беради Интерфакс.

Forbes да хабар беришича, Роберт Кох номидаги институт мутахассислари аэропортларда мажбурий тана ҳарорати скрининг текширувини самарасиз дейишмоқда, чунки инфекция юқтирганларнинг аксариятида тана ҳарорати ошиши кузатилмайди. Шунингдек, тана ҳароратини ўлчаш қўшимча молиявий харажатларни ва асоссиз вақт сарфланишини келтириб чиқаради.

ХХР етакчи инфекционисти Чжун Наншан Хитойда инфекция юқтиришнинг иккинчи тўлқини пайдо бўлишидан огоҳлантирди, деб хабар беради DW ахборот манбаи.

Ҳиндистонда умуммиллий изоляция 31 майга қадар узайтирилди. Мамлакатда инфекция юқтирганлар сони 90 мингдан ошиб кетди, деб хабар беради Al Jazeera.

“Emirates Group” 30 мингга яқин иш ўрнини қисқартиришни кўриб чиқмоқда ва бу дунё авиакомпаниялари соҳасидаги энг катта иш ўрнини қисқартириш ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg хабар беради.

Fox Business нинг хабар беришича, АҚШ Федерал захира тизими мамлакат иқтисодиётининг тўлиқ тикланиши фақат COVID-19 га қарши вакцина пайдо бўлгандан сўнг, 2021 йил охиригача чўзилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. АҚШда ишсизлар сони 25 фоизга етди.

Times of israel тарқатган хабарда Исроилда 17 майдан бошлаб мактаблар фаолияти тиклангани маълум қилинган. Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун зарур чора бўлиб, бу орқали ота-оналар ўз ишларига қайтишлари мумкин. Шу билан бирга, ота-оналар ҳар куни болаларини дарсга жўнатишдан аввал тана ҳароратини ўлчашлари, 4-ва ундан юқори синф ўқувчилари эса ҳимоя ниқобларини тақишлари шарт.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech