10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Саломатлик
31 Янв  2020 3628

Давлат туризм қўмитаси коронавирус билан боғлиқ тавсияларни берди

Ўзбекистон аҳолисининг санитар-экологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан коронавируснинг давлатимизга кириб келишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Шу сабабли Давлат туризм қўмитаси мамлакатимизнинг сайёҳлик операторлари ва агентларига қуйидаги тавсияларни берди:

- эпидемиологик вазият мувофиқлаштирилгунига қадар Хитой давлатига сайёҳлик турларини сотишни тўхтатиш;

- Хитойга сотиб олинган ёки сотилган турларни санитария вазияти яхши бўлган бошқа давлатларга алмаштириш;

- қонунчиликда белгиланган тартибда сайёҳларни улар йўл олган давлатдаги эпидемиологик вазиятдан хабардор қилиш.

Ўзбекистон ҳудудидаги сайёҳнинг саломатлиги ёмонлашганда меҳмонхона ва сайёҳлик операторлари (агентлари) энг яқин тиббиёт муассасаси ва Санитария-эпидемологик осойишталик агентлигига +998 71 276-46-65, +998 71 246-49-66 телефон рақамлари орқали хабар беришлари ҳамда:

- касалликнинг илк белгиларидаёқ беморга нафас органларини ҳимоя қилиш воситаларини (ниқоб) беришлари;

 – 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамни чақиришлари шарт.

Шунингдек, Давлат туризм қўмитасининг узлуксиз ишлайдиган телефон рақамларини эслатамиз. Булар қуйидагилар: +998 71 200-00-88 ёки 1163, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech