19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Мамлакатимизда
27 Фев  2019 1280

Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи белгиланди

Ҳукумат қарори (170-сон, 26.02.2019 й.) билан Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. 

 

Низомга мувофиқ, турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Турар жойни ажратиш ҳақидаги қарор ва ажратилаётган жойга кўчиб киришга асос бўлган ордер асосида ўн кунда ижара шартномаси тузилади.

Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жой майдонидан келиб чиқиб турар жойнинг 1 кв.м. учун Тошкент шаҳрида бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи, бошқа вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара ҳақини тўлаш муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, у ҳар ойда тўланади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech