09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
6 Дек  2019 1312

Давлат хизматлари агентлигидан фуқаролар учун навбатдаги қулайлик

Энди тайёр ҳужжатларни олиш учун энди фуқаролар ДХМга бориши шарт эмас.

Мамлакатимиз бўйлаб “экспресс-хизмат” ишга туширилиб, эндиликда зарур ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига бормасдан туриб почта орқали олиш имкони мавжуд, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Ҳозирча ушбу қулайлик тажриба тариқасида:

- судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш;

- никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш;

- манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари учун жорий қилинган.

 Тез орада хизматлар сони кенгайиб боради. Мазкур хизмат фақатгина ихтиёрий равишда кўрсатилади. Тўлов мавжуд бўлган хизматларда экспресс-хизматдан фойдаланишда, аризачига экспресс-хизмат инвойси ва бошқа тўлов инвойси бир вақтда берилади.  Ҳужжатларни етказиб бериш экспресс-хизмат нархи 8000 сўмни ташкил этади.

Қулайликдан фойдаланиш учун:

1.Аризачининг ихтиёрига кўра, ариза тўлдириш жараёнида оҳиргидан битта олдинги қадамда (бошқа хизматларда охирги қадамда бўлиши ҳам мумкин) “Почта хизматидан фойдаланиш” тугмаси босилади;

2.Почта олувчининг маълумотлари тўлдирилади ва етказиб берилиши керак бўлган ҳужжат(лар) танланади;

3.“Давом этиш” тугмасини босиш орқали экспресс-хизматлар учун тўловга инвойс шакллантирилади;

4.“Ариза тўлдиришни давом этиш” тугмаси босилади;

5.Ариза тўлиқ шакллантирилади ва юборилади.

Маълумот учун, Давлат хизматлари агентлиги ДХМларга ташриф буюрувчи аҳоли сонини таҳлил қилганда, уларнинг 70 % айнан тайёр ҳужжатни олиб кетиш учун келганликлари аниқланган.

Мазкур “экспресс-хизмат” ишга туширилиши Марказларда мижозлар оқимининг кескин камайишига хизмат қилиб, ортиқча навбат кутишнинг олдини олади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech