14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Халқаро ҳамкорлик
17 Дек  2019 1577

Давлатимиз раҳбари Японияга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил – Нагоя шаҳрига келди.

Тюбу халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Япония – Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Бундан 28 йил муқаддам – 1991 йил декабрь ойида Кунчиқар мамлакат Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган эди. 1992 йил январь ойида мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Шундан буён дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, парламентдаги "Ўзбекистон-Япония" дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech