15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Воқеа-ҳодисалар
16 Окт  2019 607

Деҳлидан Москвага парвоз қилаётган самолёт мажбуран Тошкентда қўнди

Москвага парвозни амалга ошираётган А-330 «Аэрофлот» самолёти ўзини жуда ёмон ҳис қилган йўловчи сабаб бугун эрталаб Тошкент аэропортига мажбуран қўнди, дея хабар беради РАА «Новости».

«Маҳаллий вақт билан эрталабки 07:19 да Деҳли-Москва рейсини амалга ошираётган «Аэрофлот» самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тошкентга мажбурий қўнди», дейди аэропорт вакили.

Айтишича, самолётни тиббий гуруҳ кутиб олган ва йўловчини касалхонага етказиш чоралари кўрилган.

«Самолёт Москвага яна парвозини давом эттиради», дея қўшимча қилган у.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech