16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

Энергетика
18 Дек  2018 1760

Ўзбекистон делегацияси январда «Пакш» АЭСига ташриф буюради

Ташриф доирасида ишлаётган АЭС ва атом энергетикаси соҳасидаги мамлакат қонунчилиги билан танишиш учун Венгрия маҳкамаларида учрашувлар ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом» агентлиги)  бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Будапештда ўтказилган «BEST-2018» энергетика саммитида хорижий мутахассислар билан учрашувларидан сўнг бу борада келишувларга эришилган, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида соҳани ривожлантириш масалалари ва муаммолари муҳокама этилган Соф энергия форуми ўтказилди. Агентлик раҳбари ўз маърузасида Ўзбекистонда қурилиши бошланган АЭС лойиҳаси ва уни амалга ошириш бўйича қилинган ишлар ҳақида ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги режалар тўғрисида маълумот берди.

Ўз ахборотимиз

«Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати сурати.
atomic-energy.ru

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech