04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,9 °C

Маданият
21 Янв  2020 887

Демократиядан очиқ дарс

Ажнабий бу сўзлар эмас нотаниш,
Ҳеч ўйлаб кўрдингми, хўш, шоир, сен айт,
Сенатор бу ўзи нима дегани,
Нима деганидир аслида сенат?

Миллатнинг баайни икки қаноти,
Ҳаёт йўлларида ҳамроҳ ва мадор.
Юқори ва қуйи палата оти,
Олий Мажлис деган мақомоти бор.

Депутат қонунга жон этса ато,
Сенатор руҳ бериб, амалга йўллар.
Талқин ё табдилда учраса хато,
Қайтадан яна баҳс –  “қамал”га йўллар.

Бугун йиғилишда бўлса саройда,
Эртага қишлоқда энг муҳим иши –
Сенатор гўёки сел келган жойда,
Кўкси билан тўса олгувчи киши.

Ҳар талаб ва меъёр донишларга хос,
Ҳар сўзи миллатнинг шаънидан бунёд,
Қонунлар яралсин эл ўйига мос,
Токи ўзгармасин тургунча дунё.

Чиройга ярашиқ кўз ила қошдай,
Матнида ўзбегим имлоси зийнат.
Осмон дафтарининг муҳри қуёшдай,
Юрт муҳри, Президент имзоси зийнат. 

Узуннинг қиёсда билинар бўйи,
Магар нисбат бериб айтсак, сенат – ор,
Ҳамият маскани, улуснинг уйи,
Халқ виждони бўлмоқ керак сенатор!                         

Саъдулла Ҳаким

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech