13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
22 Июл  2020 539

Брюсселда «Ўзбек оши куни»

Брюсселда Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан «Ўзбек оши куни» ташкил этилди.

Тадбирда МДҲ мамлакатлари элчихоналари раҳбарлари, сиёсатчи ва тадбиркорлар, Европа Иттифоқи муассасалари, Европанинг етакчи таҳлил ва таълим институтлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик фонди раҳбарлари қатнашди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов меҳмонларни қутлаб, бундай тадбирлар маданиятлараро мулоқотни фаоллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик фонди раиси Далия Чакар сўзга чиқиб, ўзбек паловининг довруғи дунёда маълум, нидерландияликлар ҳам ундан баҳраманд эканини айтиб ўтди.

— Европада оммавий тадбирларга одамларни тўплаш жуда қийин, — деди у. — Бироқ, «Ўзбек оши куни» учун Нидерландиядан Брюсселга келишни истаганлар кўпчиликни ташкил қилди.

Иштирокчилар сони чеклангани сабабли, афсуски, биз бу ерга фақат энг фаол аъзоларимизни олиб келдик.

Тадбирнинг бошқа иштирокчилари ҳам дипломатик ваколатхонанинг  ушбу ташаббусини олқишлади. Уларнинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси нафақат глобал иқтисодиётга, балки одамлар ўртасидаги жонли мулоқотга ҳам таъсир қилди.

Ўзбек миллий таоми паловни тайёрлаш жараёни меҳмонлар диққат марказида бўлди. Иштирокчилар ош учун масаллиқларни танлаш, уларни қовуриш, гуруч солиш ва буғлаш каби жараённинг давомийлиги билан қизиқди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech