09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,4 °C

Энергетика
5 Мар  2020 697

ДХШ асосидаги лойиҳа янгилик эмас

Тошкентда энергетика соҳасидаги муҳим лойиҳалардан бири бўйича инвесторлар анжумани бўлиб ўтди.

2020 йил 3 март куни электр энергетика соҳасидаги лойиҳа — Сирдарё вилоятида буғ-газ қурилмали (БГҚ) электростанцияни қуриш бўйича видео конференция шаклидаги инвесторлар анжумани бўлиб ўтди. Лойиҳа давлат хусусий шерикчилиги (ДХШ) асосида амалга оширилмоқда.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги қошида ДХШ ни ривожлантириш бўйича агентлик томонидан Халқаро молиявий корпорация (ХМК, Жаҳон банки гуруҳи аъзоси) билан биргаликда ташкил қилинди. ХМК ушбу лойиҳанинг тендер савдоларини ўтказиш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Қуввати 1500 МВт га тенг бўлган аралаш турдаги циклли электр станцияни қуриш бўйича тақдим қилинаётган лойиҳа Ўзбекистоннинг энергетика соҳасида ДХШ асосидаги навбатдаги лойиҳаси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда, хусусан, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва Шерободда қуввати 200 МВт га тенг қувватли фотоэлектр (қуёшли) станцияларни лойиҳалаш, молиялаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича учта лойиҳа амалга оширилмоқда.

Конференцияда «Sumitomo», «Mitsui, Engie», «EDF», «Kepco», «AcwaPower», «Hyundai», «Mitsubishi», «Marubeni» каби йирик халқаро компаниялари вакиллари, шунингдек, дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, БАА, Қувайт, Испания, Россия, Ҳиндистон ва Германия каби манфаатдор томонлар вакиллари иштирок этди.

Анжуманда салоҳиятли инвесторлар Ўзбекистонда ДХШ асосида амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Инвесторлар конференцияси якунлари бўйича 31 та компания тендерда қатнашиш истагини билдирди.

Қайд этиш мумкинки, Сирдарё вилоятида ДХШ асосида буғ-газ қурилмали электр станцияни қуриш бўйича тендер савдолари икки босқичда ўтказилади. Ҳукумат билан электр станцияни молиялаш, лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш, унга техник хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли битим тузиш учун хусусий шерик танлов йўли билан аниқланади. Ушбу давлат-хусусий шерикчиликнинг муваффақиятли амалга оширилиши электр энергияси етказиб бериш барқарорлигини ошириш ва табиий газдан янада самарали фойдаланиш имконинини беради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech