29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Долзарб
27 Фев  2020 938

Diamond Princess лайнерида уч нафар россияликнинг коронавирус юқтириб олгани аниқланди

Diamond Princess лайнеридан Қозон шаҳрига эвакуация қилинган россияликларнинг уч нафарида коронавирус касаллиги мавжудлиги аниқланди, дея хабар берган «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попованинг сўзларига таяниб «ТАСС».

Попованинг айтишича, пневмонияга чалинган беморларнинг ҳар бири мажбурий тартибда коронавирусга текширилади.

«Ушбу талаб мамлакатнинг деярли барча шаҳарларига тааллуқли», — дея Попова сўзларини келтирган «Интерфакс».

23 февраль, якшанба куни, Токиодан Қозонга Diamond Princess лайнеридан саккиз нафар россиялик йўловчи эвакуация қилинган. Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова уларнинг уч нафарида коронавируснинг енгил формаси аниқланганини айтганди.

Diamond Princess лайнеридан Владивостокга олиб келинган етти нафар россиялик 25 февраль, сешанба куни, карантинга жойлаштирилган. Diamond Princess кемаси бортида жами 24 нафар Россия фуқароси бўлган. Голикованинг сўзларига кўра, уларнинг муайян қисми лайнерни аввалроқ тарк этган, айримлари эвакуацияни рад қилган.

Diamond Princess 5 февраль куни Япония бортида гонконглик йўловчида коронавирус аниқланганидан кейин карантинга олинган. Лайнер бортидаги 3700 нафар йўловчидан 600 нафарида инфекция борлиги аниқланган, 3 нафар одам коронавирус туфайли кемада вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech