30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Энергетика
15 Апр  2020 768

Дизель ёнилғиси деярли 2 минг сўмга арзонлашди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги баҳосини, 14 апрелдан эътиборан 5 600 сўм сифатида белгилади ва сўнгги уч ой давомида нарх деярли икки минг сўмга арзонлаштирилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги нархлари 2020 йилнинг январь-февраль ойлари (2019 йил давомида ўртача 7 300 сўм) давомида 7 500 сўмлик қийматни сақлаб қолган эди.

Жорий йилнинг март ойида эса дизель ёнилғиси бир литрининг биржаларда эълон қилинган нархи 7 089 сўмгача пасайтирилди.

Республикамизда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий инқирозни олдини олиш, шу билан биргаликда жаҳон бозорида нефть хомашёси нархи тушиб кетганлиги натижасида арзон нархларда хомашё импорт қилинди ва бу билан таннархнинг сезиларли даражада камайишига эришилди.  

Бундан ташқари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг агротехник ишларини амалга оширишлари учун, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан дизель ёнилғиси захирасини ҳам яратди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech