23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

IT-хабарлар
23 Авг  2019 732

Фермерлар учун мобил илова яратилди, у ҳосилдорликни 15-20 фоизга оширади

«UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор фермерларга экинлар парвариши ва ернинг ҳолатини яхшилаш бўйича масофадан тавсиялар олиш имконини берадиган «Рақамли хўжалик» мобил иловасини ишга туширмоқда, деб хабар беради Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги матбуот хизмати.

Илованинг негизида фермер томонидан юклаб олинадиган маълумотларни таҳлил қилувчи ва ўсимликларнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот берувчи сунъий ақл мавжуд. Дастур салбий омилларни ўз вақтида аниқлаш ва фермерларга қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликларига ўз вақтида чоралар кўриш, тупроқ ҳолатини таҳлил қилиш ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беришга мўлжалланган.

Фойдаланувчи интерфейси жуда оддий ва интуитив идроқ этилиши мумкин: тавсияларни олиш учун фермер мобил телефон орқали касаллик ва зараркунандалар билан эгалланган хўжалиги экинларини ёки тупроқнинг салбий ҳолатини суратга олиб муаммонинг тавсифи билан расмни юборади. Тезкор алоқа учун Телеграм-бот билан яратиладиган чатга 24 соат ичида тавсия келади. Дастлабки босқичда сунъий ақл тавсияларини маҳаллий ва хорижий мутахассислар кузатиб борадилар. Кейинчалик сўровларга тезкор ва тўғри жавоб бериш учун тизимда етарли маълумотлар базаси шаклланади.

Келажакда, ҳар бир янги сўров келиб тушиши билан сунъий ақл томонидан тавсиялар ва жавоблар тезроқ ва сифатлироқ юборилади ва тизим томонидан тўпланган маълумотлар базаси қишлоқ хўжалиги тенденцияларини таҳлил қилиш ва фермерларга онлайн режимда амалий маслаҳатлар бериш имконини кенгайтиради.

Ҳозирги вақтда дастур синов босқичида ва тез орада уни Play Marketда юклаб олиш мумкин бўлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ёндашув фермерларнинг энг оддий ва одатий хатоларини бартараф этиш орқали ҳосилдорликни 15-20% га оширади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech