31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20 °C

Туризм
13 Янв  2020 1304

Хитойга бормоқчи бўлганлар ва у ердагилар диққатига!

Ўзбекистоннинг ХХРдаги Элчихонаси тақдим этган маълумотга қараганда, 2020 йилниг 11 январида Хитой ҳукумати короновируснинг янги тури билан касалланган биринчи қурбон — уханлик шахс эканини маълум қилган.

Портал pv.uz/«Правда Востока/13 январь. Ухань соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси эълон қилган маълумотга қараганда, бугунги кунга қадар 40 дан зиёд фуқаро ушбу касалликка чалинган, 100 нафарга яқини тиббий назорат остига олинган.

Касаллик қўзғатувчиси «короновируснинг илгари номаълум бўлган тури» ҳисобланади. Олимлар томонидан мазкур вирус геноми таҳлил қилинган.

Элчихонанинг Консуллик бўлими Ухань шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борди.

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитойга хусусан, Хубэй провинцияси ва Ухань шаҳрида бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган юртдошларимизни тегишли эҳтиёт чораларини кўришга чақиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech