26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Воқеа-ҳодисалар
27 Апр  2020 402

Янги даъвогарлар маълум бўлди

Доха ва Ар-Риёд XXI Осиё ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда.

Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) 2030 йилда Осиё ўйинларини ўтказиш учун яна иккита буюртма олганлигини эълон қилди.

Қатарнинг Доха ва Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳарлари 2030 йил бўлиб ўтадиган XXI Осиё ўйинларини ўтказиш тўғрисида расмий буюртма беришди. Ушбу мамлакатлар мазкур буюртма орқали Осиё ўйинларини қабул қилишга тайёр эканликларини билдирган.

Бу ўринда 2006 йилда Дохада XV Осиё ўйинлари бўлиб ўтганлигини, аммо Саудия Арабистонида ООКнинг расмий мусобақлари умуман ўтказилимаганлини эслаб ўтиш мумкин.

Осиё Олимпия Кенгашининг президенти шайх Ахмад аль-Фахад ас-Сабах ўз баёнотида ООК 2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказиш учун иккита яхши буюртма олганлигини маълум қилади. Ва шу ўринда бу Осиёда Олимпия ҳаракатига ишонч далолати ва ООКнинг жаҳон даражасида йирик кўламда спорт тадбирларини ўтказиш бўйича обрўйини янада оширишини эътироф этади. Маълумки, XIX Осиё ўйинлари 2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу, XX Осиё ўйинлари 2026 йилда Япониянинг Айти-Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтади.

ООК 2020 йил 23 январда барча 45 та Миллий Олимпия қўмиталарига 2030 йилдаги XXI Осиё ўйинларига тендер ўтказилиши маълум қилинган фармойишни юборган эди. Бунда ана шу ўйинларга буюртма беришнинг сўнгги муддати 22 апрель қилиб белгиланган.

XXI Осиё ўйинлари мезбони ва ташкилотчисининг танланиши Хитойнинг Санье шаҳрида VI Осиё соҳил ўйинлари арафасида – 2020 йил 29 ноябрда бўлиб ўтадиган ООКнинг Бош Ассамблеясида ҳал этилиши кутилмоқда.

Аввалги Осиё ўйинлари қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтган: 1951, Нью-Дели, Ҳиндистон; 1954, Манила, Филиппин; 1958, Токио, Япония; 1962, Жакарта, Индонезия; 1966, Бангкок, Таиланд; 1970, Бангкок, Таиланд; 1974, Теҳрон, Эрон; 1978, Бангкок, Таиланд; 1982, Нью-Дели, Ҳиндистон; 1986, Сеул, Корея; 1990, Пекин, Хитой; 1994, Хиросима, Япония; 1998, Бангкок, Таиланд; 2002, Пусан, Корея; 2006, Доха, Қатар; 2010, Гуанчжоу, Хитой; 2014, Инчхон, Корея; 2018, Жакарта-Палембанг, Индонезия.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистон, Филиппин ва Ҳиндистон давлатлари ҳам даъвогарлик қилишмоқда, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech