15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Долзарб
6 Сен  2019 372

Багамадаги «Дориан» тўфони қурбонлари сони 30 кишига етди

Багама ороллари бош вазири Губерт Миннис Багамадаги «Дориан» тўфони қурбонлари сони 30 тага етганини маълум қилди.

Сал илгарироқ Багамадаги табиий офат натижасида 23 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

«Дориан тўфони оқибатида Багамадаги қурбонлар сони 30 тага етди», деган у CNN телеканалига берган интервьюсида.

Якшанба куни тўфон Багама оролларига етиб борди ва унинг шимолий қисмида жойлашган Абако ороли инфратузилмасига жуда улкан зарар етказди. Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари федерацияси (IFRC)нинг хабар қилишича, табиий офатдан 13 минг уй зарар кўрган.

Багама ороллари Соғлиқни сақлаш вазири Дюэйн Сэндс «Дориан» тўфони қурбонлари сони эсанкиратиб қўядиган даражада бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech