03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,3 °C

Хавфсизлик
28 Мая  2020 466

Ҳайдовчининг эътиборсизлигими ё...

Қашқадарё вилояти Китоб туманида 2 ёшли гўдак ЙТҲ қурбони бўлди.

2020 йил 27 майда соат 09:00 да 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинаси Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган 2 ёшли болани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада вояга етмаган бола тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech