26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Хавфсизлик
23 Мая  2020 363

Белгиланмаган йўлдан юриш...

Белгиланмаган йўлдан ҳаракатланиш ҳайдовчининг ўз ҳаётига зомин бўлди.

2020 йил 22 майда Сурхондарё вилояти Узун туманида аянчли натижа билан тугаган ЙТҲ содир этилди.

Соат 17:50 да Узан тумани «Чинор» маҳалласи ҳудудидаги адирликдан автомашиналар ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлдан пастга йўналиш бўйлаб тушиб ҳаракатланиб келаётган «ТТЗ» русумли тиркамали трактор йўлнинг чап томон қисмидаги қуриган ариққа ағдарилиб кетган.

Ноқулай йўл шароитида бошқарувни йўқотган 49 ёшли трактор бошқарувчиси ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech