14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Спорт
12 Янв  2019 1507

Дубайда терма жамоамиз аъзолари учун тадбир ташкил этилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари учун “Crowne Plaza” меҳмонхонасида ўзбекона тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА мутасаддилари ва Осиё Кубогини ёритиш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган ОАВ ходимлари иштирок этишди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Умид Аҳмаджонов футболчилар билан учрашув чоғида уларга Уммонга қарши ўйинда қозонилган ғалаба учун миннатдорчилик билдириб, бу ёғига ҳам бўшашмасдан ҳаракат қилиш кераклигини, бутун ўзбек халқи терма жамоамиздан ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди.

Эстрадимиз юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов, Қиличбек Мадалиев ва Шуҳрат Воҳидов каби санъаткорлар ўз куй-қўшиқлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди. Дастурхонга ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган миллий таомимиз ош тортилди.

Бу тадбирдан мақсад, муҳим ўйин олдидан футболчиларимизнинг кайфиятини кўтариш, бир оила сифатида жипслаштириш ва келгуси ғалабалар сари руҳлантиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, эртага бош жамоамиз Туркманистонга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech