24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,2 °C

Саломатлик
12 Июн  2019 667

Дунёда йилига қанча одам саратон хасталиги туфайли вафот этишини биласизми?

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг онкология соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро конферецияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Венгрия ҳукумати ва Венгрия инсон ресурслари вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросига аъзо 53 мамлакатидан 200 нафарга яқин вакил қатнашмоқда.

Конференцияда дунёда саратон касаллиги кўпайиб бораётганлиги таъкидланди. Бунинг яққол далили, ҳар йили 15 миллион нафарга яқин инсонда ушбу хасталик белгилари кузатилади ва ўлим даражаси 9 миллион нафардан ошади. Бунга аҳолининг ўсиши билан бир қаторда, атмосферанинг концероген моддалар билан ўткир ифлосланиши, гени ўзгартирилган, жумладан, табиий бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг кўпайиши, жисмоний фаолликнинг камайиши каби омилларни мисол сифатида келтириш мумкин. Шу боис саратон хасталиги дунё бўйлаб жиддий ижтимоий муаммолардан бирига айланди. Шу билан бирга онкологик касалликларнинг “ёшараётгани” ҳам жиддий муаммо бўлиб, ўлим кўрсаткичи бўйича юрак-қон томир тизими касалликларидан сўнг иккинчи ўринда туради.

Афсуски, ушбу йўналиш Ўзбекистон учун ҳам долзарб. Мамлакатимизда ҳозирда 96 минг нафардан зиёд фуқарода саратон касаллиги қайд этилган. Ҳар йили 20 минг нафардан ортиқ саратон касаллиги ташхиси қўйилмоқда. Бунда кўкрак бези саратони биринчи, ошқозон саратони иккинчи, бачадон бўйни саратони учинча ўринда туради.

Халқаро конференцияда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Лиде Лазер таъкидлаганидек, саратон билан курашиш муаммоларининг ечими турли мамлакатлар соғлиқни сақлаш ташкилотлари саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда уйғун ёндашувни талаб қилади. Шунингдек, у Ўзбекистонда саратон касаллигининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида тўхталиб, хусусан, одам папилломаси вирусига қарши вакцинасининг давлат томонидан жорий этиллаётганини тарихий аҳамиятга эга дея, юксак баҳолади. Бу эса келажакда инсон папиллома вирусининг кескин камайишига хизмат қилишини эътироф этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech