13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Долзарб
13 Июл  2020 407

Дунёда 3 000 дан ортиқ тиббиёт ходими вафот этган

CNN ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, дунё миқёсида коронавирусдан 3 000 дан ортиқ тиббиёт ходими вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус касаллигининг кунлик тасдиқланиш ҳолати яна рекорд даражага ошганини маълум қилди — кунига 230 мингдан зиёд. Аввалги глобал рекорд жума куни қайд этилган эди, деб хабар беради Guardian.

ЖССТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда номаълум пневмония авж олмоқда, у коронавирус бўлиши мумкин, деб хабар беради DW. Хусусан, 13 июль куни мамлакатда коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотирасига умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Каталонияда яна карантин чекловлари жорий қилинди, чунки Испания ҳудудида коронавирус инфекцияси эпидемияси авж олмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.

CNN ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, дунё миқёсида коронавирусдан 3 000 дан ортиқ тиббиёт ходими вафот этган.

Немис олимлари коронавирус касаллигидан соғайган одам организмида пайдо бўлган антитаначалар миқдори вақт ўтиши билан камайишини аниқлади. Бу одамларни коронавирусга қарши эмлашнинг узоқ муддатли самарадорлигига шубҳа туғдириши мумкин, деб хабар беради РБК.

DW нинг хабар беришича, Норвегия 15 июлдан бошлаб Европанинг 20 дан ортиқ давлатларига саёҳат қилиш чекловларини бекор қилишни режалаштирмоқда.

Қачонлардир АҚШда коронавирус тарқалишининг биринчи ва энг асосий эпимаркази бўлган Ню-Ёрк шаҳри, пандемия Ню-Ёрк штатига кучли зарба бергандан буён илк маротаба вируснинг қайд этилмагани ёки ўлим ҳолати эҳтимоли паст кўрсаткичда эканлиги ҳақида хабар қилди, деб хабар беради Bloomberg.

CNN нинг хабар беришича, Бразилия президенти Жаир Болсонаро пандемия оқибатлари туфайли мамлакат иқтисодиёти кучли зарар кўргани сабаб таназзул ёқасида эканлигини маълум қилган.

Аҳоли орасида COVID-19 касаллиги ортиб бораётганлиги сабабли, Жанубий Африка ҳукумати спиртли ичимликларни сотишни тақиқлаш ва кунлик комендантлик соати жорий этишга қарор қилди, деб хабар беради BBC.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech