24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Мамлакатимизда
13 Фев  2020 624

ДХМ хизматларидан фойдаланишда яна бир қулайлик

 Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам равишда турли хил сўровлар ўтказилади. Бундан мақсад, агентликнинг фуқаролар манфаатлари йўлида олиб бораётган хизмати ҳақида уларнинг фикр ва таклифларини тинглашдир.

 Фуқаролар билан мулоқот натижасида соҳамизни такомиллаштириш учун ҳал қилиниши керак бўлган камчиликлар аниқланмоқда.

 Узоқ муддат давомида бизга фуқаролардан электрон рақамли имзони (ЭРИ) мажбурий сотиб олиш зарурати, шунингдек фойдаланишдаги ноқулайликлар билан боғлиқ бўлган мурожаатлар келиб тушган эди.

 Бу каби норозиликларни олдини олиш учун республика бўйлаб Давлат хизматлари марказларининг 1 500 дан ортиқ операторларига махсус ускуналар – рақамли имзо планшетларни ўрнатилди.

 Бугунги кунда мазкур планшетлардан 2 турдаги давлат хизматини олиш жараёнида фойдаланиш мумкин:

- болани боғча жойлаштириш;

- судланмаганлик ҳақида маълумотнома олиш.

 Шу тарзда тасдиқланадиган давлат хизматларининг сони кун сайин ортиб боради.

 Маълумот учун: Рақамли имзо ва электрон рақамли имзо электрон ҳужжатларни тасдиқлашда одатий имзо кучига эга бўлиб, хизматдан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш учун керак. Баъзи маълумотлар махфий ва фақат фуқарога ёки унинг нотариал тасдиқланган вакилига тақдим этилаётгани боис, бу жараён ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан мавжуд бўлиши шарт.

 Хизмат олувчини аниқлашнинг ушбу 2 усули тубдан фарқланади.

 Рақамли имзо фуқаронинг имзосини махсус ускуна — планшет ёрдамида компьютер мониторида шахсни имзоси орқали аниқлайди. Ушбу усулдан фойдаланган ҳолда, аризаларни имзолашда фуқароларнинг нақди ва вақти сезиларли даражада тежалади.

 Электрон рақамли имзо ҳам рақамли маконда шахсни аниқлаш учун керак. ЭРИ — бу махсус дастур ёрдамида ишлатилиши мумкин бўлган оммавий ва шахсий калитларнинг тўпламидир. Электрон рақамли имзо, USB-флешка, қаттиқ диск ёки мобил телефон каби сақлаш воситаларида Давлат хизматлари марказининг ходими томонидан ёзиб берилади.

 ЭРИни олиш учун жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи, яъни15 610 сўм,  юридик шахслар учун эса 10 фоизи, яъни 22 300 сўм миқдорида давлат божи белгиланган.

 Рақамли имзо планшетидан фойдаланган ҳолда аризаларни имзолаш бепул, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech