01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Халқаро ҳамкорлик
7 Фев  2020 5712

Жаҳонгир Артикходжаев Сингапурда ўтказиладиган нуфузли шаҳарлар ҳокимлари саммитига таклиф этилди

7 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Сингапур Савдо ва саноат вазирлигининг катта давлат вазири Ко По Кун бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда Сингапур элчиси Зулкифли Бахарудин иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Сингапур, хусусан, Тошкент ва Сингапур ўртасидаги муносабатлар истиқболи ҳақида сўз юритилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Сингапурнинг қурилиш, логистика, хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа кўплаб соҳаларида бой тажрибасини ўрганиш аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди. Икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги алоқалар ҳам мустаҳкамланаётганлигини қайд этиб, 2019 йилда Сингапур билан 720 миллион доллар миқдоридаги лойиҳаларга инвестиция шартномалари имзоланганлигини маълум қилди. Айни пайтда таълим соҳасида ҳам Сингапур билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш имкониятлари катталигига эътибор қаратилди. Шунингдек, Тошкент ва Сингапур ўртасида авиақатновни йўлга қўйиш муҳимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот давомида томонлар шаҳарнинг бош режасини яратиш масаласи бўйича ҳам фикр алмашдилар. Ко По Кун Сингапур бу борадаги Сингапур тажрибаси борасида маълумот берди.
Шаҳарлар ва уларнинг аҳолиси мунтазам ўсиб бориши инобатга олингани ҳолда Сингапурда ҳар 2 йилда дунё шаҳарларининг саммити ўтказилишини маълум қилди ва Жаҳонгир Артикходжаевни 2020 йилнинг 5 июнида ўтказилиши режалаштирилган жаҳоннинг нуфузли шаҳарлари ҳокимлари иштирок этадиган ушбу саммитга таклиф қилди.
Учрашувда икки томонлама манфаатли алоқаларни ривожлантириш йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди ва томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга оширилишига ишонч билдирдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech