25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Халқаро ҳамкорлик
8 Апр  2020 501

200 миллион доллар тақдим этилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини пасайтириш борасида Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатади.

Жорий 7 апрелида Бош вазир ўринбосари- инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Президенти С.Чакрабарти билан мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши ва пандемиянинг юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожига бўлган таъсирини юмшатиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар, ҳамда ушбу масалалар ечимида ЕТТБнинг қўллаб-қувватловчи механизмларини видеоконференция шаклида муҳокама қилди.

С.Чакрабарти иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кенг кўламли чора-тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Инқирозга қарши жамғармаси ташкил этилганини алоҳида эътироф этди.

ЕТТБ Президенти шунингдек, ушбу мураккаб даврда ЕТТБ Ўзбекистонни вирус тарқалишига қарши курашда, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг бандлигини ошириш чораларини ва иқтисодиётни барқарор ишлашини таъминлашда молиялаштиришни мобилизация қилиш йўли билан тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Шу сабабдан, С.Чакрабарти Ўзбекистон томонидан берилган сўровга жавобан, кўмаклашишнинг биринчи босқичи сифатида ЕТТБ томонидан шакллантирилган Бирдамлик пакети (Пакетнинг умумий миқдори 1 миллиард доллар) ҳисобидан тўртта ўзбек тижорат банкларига умумий қиймати 220 миллион доллар бўлган кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит линиялари ва савдони молиялаштириш линиялари тақдим этилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, аҳоли ва корхоналар томонидан тўлаб бориладиган коммунал тўловлар тушумларини пасайиши сабабли қийинчиликка дуч келган ҳудудий коммунал корхоналарнинг айланма капиталини қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБ 100 миллион доллар миқдоригача бўлган молиялаштиришни тақдим этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Конференция якунида С.Чакрабарти Ўзбекистон Республикаси Президентига ва мамлакатнинг бутун аҳолисига глобал пандемиянинг барча қийинчиликларини тезроқ енгиб ўтишни тилаб, ЕТТБ Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи садо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech