26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Мамлакатимизда
27 Фев  2020 4870

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Етимнинг бошини силаш халқимизга хос бўлган азалий одатдир.

Бугун ота-боболаримизнинг ушбу одати давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда. Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга эътибор мамлакатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Бугун меҳрибонлик уйларида, зарур моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда, ўқув курслари-«Уй-рўзғор академияси» ҳамда замонавий компьютер дастурлаш кўникмаларига ўқитиш курслари ташкил қилинди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаган ҳолда «Ишонч телефонлари» орқали уларга ёрдам кўрсатиш тизими яратилди. Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида зарур алоқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилиб, «1006» ва «11960» қисқа рақамли ишонч телефонлари узлуксиз ишлаши ва улардан тарбияланувчиларнинг эркин фойдаланишини таъминланди.

Ҳар бир Меҳрибонлик уйларига тарбияланувчилар сонидан қатъий назар 1 тадан психолог штат бирлиги ажратилди. 200 нафардан ортиқ тарбияланувчилари бўлса, 2 та психолог штат бирлиги ажратилиши белгиланди.

2019 йил 1 мартдан бошлаб оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,33 баробарга оширилиб, 820 000 сўмни ташкил қилди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланмоқда.

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг 413 нафар педагог ходимлари, 43 нафар раҳбар ходимлари аттестациядан ўтказилди.

Олиб борилган амалий ишлар натижасида 2019 йил якуни бўйича 2018 йилга нисбатан:

васийликка берилган болалар сони – 20 104 нафар (+3717)ни;

ҳомийликка берилган болалар сони – 12 768 нафар (+2651)ни;

оилага (патронат) тарбияга берилган болалар сони — 738 нафар (+138)ни;

фарзандликка берилган болалар сони – 31 252 нафар (+756);

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари сони — 2369 нафар (-206)ни;

Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари сони – 420 нафар (-128)ни ташкил қилмоқда.

2019 йилда 11-синфни тугатган 26 нафар Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчидан 11 нафари (42%) ОТМ да ўқийди, уларнинг 15 нафари (58%) иш билан таъминланган. Уй-жойга муҳтож бўлган 18 нафар 2019 йилги 11-синф битирувчиларидан 5 нафари (28%) алоҳида турар-жой билан таъминланган, дея хабар беради  Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech