08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Ҳукумат
12 Мар  2020 1685
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Билимли болалар - миллат бахти

Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Президент мактабини бориб кўрди.

Бу ерда Президент мактаби стандартлари асосида энг замонавий шароит яратилган. Жорий ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган. Уларга дарс бериш учун 9 нафар хорижлик мутахассис, 21 нафар тажрибали ўқитувчиларимиз жалб қилинган.

Давлатимиз раҳбари мактабда яратилган шароитларни кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

- Биз жуда катта марра олганмиз. Уларга эришишда сизлардай ёшларга ишонамиз ва суянамиз. Мураккаб синовлардан ўтиб, бу мактабга кириб, катта йўлга қадам қўйдингиз. Бу ерда зўрларнинг зўри ўқийди. Сизни шундай тарбиялагани учун ота-оналарингизга мендан раҳмат айтинглар. Бу аввало уларнинг, улар билан бирга менинг ҳам бахтим, бутун миллатимизнинг бахти, - деди Президент.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech