20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Биласизми?
12 Авг  2019 314

Эфиопия пойтахтида Александр Пушкин ҳайкали ўрнатилади

Яқинда ўрнатиладиган янги ёдгорлик Аддис-Абеба шаҳрига ўрнатилган шоирнинг иккинчи ҳайкалига ва халқлар дўстлиги тимсолига айланади.

Эфиопиянинг Москвадаги элчиси Алемайеху Теген Аргау шоирга атаб яна бир катта ёдгорлик яратиш режаси ҳақида гапирди. «Ушбу лойиҳа билан эфиопиялик ва россиялик ҳайкалтарошлар, олимлар, тарихчилар жамоаси билан шуғулланади», дея унинг сўзларини келтиради РАА «Новости».

Ёдгорлик муаллифларидан бири - ҳайкалтарош Алексей Чебаненко. Россия ва ЮНЕСКО рассомлар уюшмаси аъзоси, Греков номидаги Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий рассомлар студияси аъзоси гап умумий баландлиги беш-беш ярим метрли бронза ҳайкал ҳақида бораётганини таъкидлади. Пушкин ҳайкалининг бўйи уч метрни ташкил этади. Гранит пойдеворда эса буюк шоирнинг бобоси, келиб чиқиши африкалик бўлган Абрам Ганнибал акс этади.

Ҳайкалтарошнинг айтишича, лойиҳа аллақачон тасдиқланган ва ҳозирда унинг жойлашувини тасдиқлаш жараёни кетмоқда. Дастлабки тахминий режага кўра, ёдгорлик пойтахт марказидаги майдонга ўрнатилади. Ҳайкални яратиш учун эса тахминан уч ойдан олти ойгача вақт кетади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech