19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,1 °C

Мамлакатимизда
3 Окт  2019 475

Халқ таълими тизимига EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастурилари жорий этилади

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимда халқаро баҳолаш дастуриларини жорий этиш бўйича амалий ишлар амалга оширмоқда. Ҳозирги кунда вазирлик ўқувчиларнинг ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) бўйича қобилиятларни баҳолаш тадқиқотларини тизимга жори этиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилади.

Мазкур тадқиқотлар бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштиришини яхшилаш ҳамда таълим жараёнидаги камчиликларни  аниқлашга ёрдам бериши таъкидлаб ўтилган.

Ушбу баҳолаш тизими дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида қўлланилади. Шунингдек, PISA, ТIMSS, PIRLS каби ўқувчилар билими даражасини баҳолаш учун халқаро тадқиқотлар ҳамда дастурлар тайёрлаш учун яхши восита ҳисобланади.

Жорий йилнинг 9-18 октябрь кунлари таълим жараёнига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва математика фанларидан билимларини аниқлаш ҳамда билим самарадорлигини ошириш мақсадида Республика таълим марказида ўқув-амалий семинар ташкил этилади.

Мазкур семинарда EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастури лойиҳаси бўйича 46 нафар мониторинг гуруҳи аъзолари иштирок этади.

Семинар-тренингда EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастури ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, дастурни тизимга татбиқ этиш воситалари ишлаб чиқилади. Ўқув семинаридан сўнг EGRA ва EGMA халқаро тажрибалари амалиётга босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимига EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастурлари АҚШнинг USAID ташкилоти билан ҳамкорликда жорий этилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech