17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Яшил сайёра
28 Мая  2019 463

Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан (434-сон, 27.05.2019 й.)  Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Концепциянинг мақсади ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш, экология соҳасидаги илм-фанни инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.

Мактабгача таълим муассасаларида “Эколог болажон” дастури жорий этилади ва “Экологик йўлакчалар” ташкил этилади.

Шунингдек, “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.

Мактабларда “Энг яхши экологик тоза мактаб”, “Энг яхши эколог ўқувчи” кўрик танловлари ўтказилади.

Лицейлар ва коллежлар ўқувчилари ўртасида “Экология билимдони” мусобақаси ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида “Эко-клублар” фаолияти йўлга қўйилади.

2019 йил декабргача экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид зарур материаллар ва бошқа маълумотлар беришга мўлжалланган “ekologiya.uz” сайти ишга туширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech