22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Бизнес
26 Июн  2020 738

Экспортчилар учун муҳим «Йўл харитаси»

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонлик экспортчиларга кўмак беришга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқди.

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинаётган маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш ва уларни сақлаш билан боғлиқ масалаларга кўмак бериш мақсадида мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Унга кўра, Бош консулхона Свердловск вилоятидаги йирик вақтинчалик сақлаш омборхонаси — «Cи Ай Ти» билан ҳамкорликда Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни Урал федерал округига экспорт қилувчилар учун енгиллик яратиш мақсадида «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқди.

Мазкур ҳужжат Россия қишлоқ хўжалиги назорати бошқармаси (Росселхознадзор), Урал божхона қўмитаси ҳамда «Свердловский референтный центр Росселхознадзора» федерал давлат бюджет бошқармаси томонидан ҳам маъқулланди.

«Йўл харитаси»да мамлакатимиз экспортчилари ва юк ташувчиларининг Урал федерал округида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби босқичма-босқич кўрсатиб берилган.

Бош консулхона вакилларининг Россия расмийлари ва тадбиркорлари билан ўтказган мулоқотида айрим ҳолларда экспортчилар томонидан ҳужжатларни йиғишда камчиликларга йўл қўйилаётгани қайд этилган.

Ушбу «Йўл харитаси»да эса экспортчилар учун зарур барча маълумотлар батафсил келтирилган.

Мева ва сабзавотларни етказиб бериш бўйича «Йўл харитаси» ҳар бир экспорт жараёни иштирокчиси ва халқаро юк ташувчига ёрдам беради.

Шунингдек, хабарда қўшимча маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги манбаларга +7 (922) 135-55-55, +7 (343) 273-31-66, +7 (343) 262-31-33 телефон рақамлари, ҳамда Веб-сайт: yekaterinburg.mfa.uz. WhatsApp ва Telegram: +7 (965)519-42-22 манзиллар орқали мурожаат қилиш мумкинлиги кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech