18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,2 °C

Спорт
27 Мая  2019 469

Эктор Купер Туркия, КХДР ва Сурияга қарши ўйинлар учун миллий терма жамоа таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май - 12 июнь кунлари навбатдаги йиғинни ўтказади. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари учта ўртоқлик ўйини ўтказишади. 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашади.

Эктор Купер мазкур ўйинларга миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:

Дарвозабонлар:

Қувватов Санжар («Пахтакор») 

Илёсов Жавоҳир («Локомотив») 

Суюнов Элдор («Пахтакор») 

Эргашев Ботирали («Динамо») 

Ҳимоячилар:

Кримец Егор («Пахтакор») 

Исмоилов Анзур («Локомотив») 

Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)  

Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив») 

Зотеев Олег («Локомотив») 

Сайфиев Фаррух («Пахтакор»)

Комилов  Акромжон («Пахтакор») 

Ҳошимов Даврон (“Локомотив” )

Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор») 

Ярим ҳимоячилар:

Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор») 

Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой)

Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония)

Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея)

Урунов Остон («Навбаҳор») 

Машарипов Жалолиддин («Пахтакор») 

Ибрагимов Достон («Бухоро»)

Рўзиев Қувондиқ  («Қўқон-1912»)

Мирзаев Сардор  («Локомотив»)

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор («Ростов», Россия)

Сергеев Игорь («Пахтакор») 

Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив»)
Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech