10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Спорт
13 Дек  2019 1251

“Эл класико”ни таниқли россиялик шарҳловчилар шарҳлайди

Хабарингиз бор, 18 декабрь куни Испания чемпионатида “Барселона” клуби “Реал”га қарши баҳс олиб боради.

Ўйин Futbol TV ва ва Uzreport TV телеканалларида жонли эфирда намойиш қилинади. Ўйинга бўлган катта қизиқишни эътиборга олган ҳолда, бу учрашувни рус тилида шарҳлаб бориш учун таниқли россиялик шарҳловчилар Константин Генич ва Георгий Черданцев таклиф қилинди, деб хабар қилади Uzreport news.

Дастлаб улар шу куни 22:00да жонли эфирда намойиш қилинадиган Futbol TV телеканалидаги Fan Time кўрсатувида иштирок этишади. Кўрсатувга ташриф буюрган мухлислар билан суҳбат ва савол-жавобдан кейин эса ўйинни шарҳлаб бориш учун Futbol TV телеканалига йўл олишади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech