15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Энергетика
5 Сен  2019 755

Электр энергиясини ўғирлашнинг яна бир “антиқа” тури аниқланди

Яқинда қашқадарёлик бир тадбиркорнинг электр энергияси ҳисоблагичининг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатгани, ушбу қурилма пульт орқали бошқарилиб, қурилма ишга туширилган вақтда электр ҳисоблагич оқиб ўтаётган электр энергиясини ҳисобга олмаслиги билан ўғирлик содир этиб келганлиги аниқланган эди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Жиззах ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бошқармасининг қўшма иш режасига асосан истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар олиб борилганда электр энергиясини ўғирлашнинг яна бир “антиқа” усули аниқланди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўрганишлар мобайнида Жиззах шаҳридаги “Original Food Invest” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида ўрнатилган “Мercury 230 ART” электр ҳисоблагичидаги ишлаб чиқарувчи заводнинг голографик муҳрига зиён етказилганлиги шубҳа ўйғотди. Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, ушбу турдаги электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқарувчининг Ўзбекистондаги вакили – “Neotech Group” МЧЖга мурожаат қилинди. Электр ҳисоблагичнинг стандарт талабларига мослиги текширилганда электр энергияси ўғирлангани маълум бўлди. “Neotech Group” МЧЖнинг берган хулосасига кўра, “Original Food Invest” МЧЖ нинг электр ҳисоблагичдаги завод томонидан ўрнатилган голографик муҳр ва кафолат ёрлиғи бузилганлиги, энг муҳими – электр ҳисоблагичнинг ички хотира блоки алмаштириб, бошқа ҳисоблагичнинг ички хотира блоки ўрнатилганлиги ошкор бўлди.  

Ушбу холат бўйича Жиззах шаҳри Мажбурий Ижро Бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Жиззах ҳудудий бўлими мутахассиси хулосаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига асосан, яъни истеъмол қилинган электр энергияси кўрсатгичларини камайтириш мақсадида кўз билан аниқланмайдиган усулда ўғирланган тури учун “Original Food Invest” корхонаси 302 млн. сўм жаримага тортилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech