08 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
21 Апр  2020 579

Электрон уйланиш

Хабарингиз бор, ҳозирги мураккаб эпидемиологик вазиятда ҳам Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁлар фаолиятини давом эттирмоқда.

Шундай хизматлардан бири  бу никоҳни қайд этиш учун аризаларни масофадан туриб қабул қилиш. Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланишингиз мумкин.

Эътибор беринг, ушбу хизматдан онлайн тарзда фойдаланиш учун иккала томон ҳам электрон рақамли имзо олиши шарт. (Келин ҳам, куёв ҳам). Улар юқорида кўрсатилган ҳаволадан ўтиб, ариза тўлдириши керак. Ушбу жараёнда тўлов мавжуд эмас.

Иккала томон ҳам тўлдирилганидан аризасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши шарт. Сўнг ариза белгиланган ҳудудий ФҲДЁ бўлимига келиб тушади. Эслатамиз, аризалар 1 иш кунида қабул қилинади.

Ҳозирда карантин даврида фақатгина аризалар қабул қилинади. Карантиндан сўнг эса никоҳланувчилар чақирилади ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма топширилади, деб хабар беради Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech