20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,9 °C

Мамлакатимизда
26 Июн  2019 569

Энди ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда бўлади

Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (522-сон, 25.06.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Қарорга мувофиқ, руспублика ҳудудида 2019 йил 1 июлдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш ихтиёрий равишда, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий тартибда жорий этилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий ахборот маркази” ДУК электрон ҳисобварақ-фактураларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech